Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“ОPEC” Ўзбекистонга 100 миллион доллар беради
14.12.2022 12:40,  
29

“ОPEC” Халқаро тараққиёт жамғармаси Халқаро ислом савдони молиялаштириш корпорацияси (ITFC) билан ҳамкорликда Ўзбекистонга муҳим қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари хариди учун жами 100 миллион доллар ажратяпти.

“Ўзбекистон қарийб 40 фоизи Қора денгиз ҳудудидан етказиб бериладиган дон, сабзавот, шакар каби маҳсулотлар нетто-импортчиси ҳисобланади. Қолаверса, Украинадаги вазиятнинг глобал оқибати, озиқ-овқат ва хом ашё нархи ошиши шароитида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи жуда муҳим”, дейилади, жумладан, жамғарма сайтида эълон қилинган ҳисоботда.

Экспертлар фикрича, бу ўринда сабзавот деганда, асосан, картошка тушунилади. Зеро, картошка Ўзбекистон мева-сабзавот сегментидаги энг йирик импорт позицияси сифатида мамлакат озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда жуда муҳим.

Қайд этилишича, ажратилаётган маблағ Ўзбекистон озиқ-овқат бозорини арзон зарур товарлар билан барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Маълумот ўрнида айтиш керак, 2022 йил июнь ойида “ОPEC” озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган 1 миллиард долларлик Ҳаракатлар режасини эълон қилди. Бу ҳужжат асосий маҳсулотлар импорти молиялаштирилишини назарда тутиб, ҳамкор мамлакатларни ўрта ва узоқ муддатли истиқболда озиқ-овқат билан барқарор таъминлашга ёрдам беради.

1976 йил ташкил этилган, ривожланаётган мамлакатлар ва халқаро ривожланиш ҳамжамияти билан ҳамкорликда иш олиб борадиган “ОPEC” Халқаро тараққиёт жамғармаси ривожланишни рағбатлантириш, одамлар имкониятини кенгайтиришни мақсад қилган. Тузилма озиқ-овқат, энергия, инфратузилма, бандлик, тоза ва оқова сув, соғлиқни сақлаш ва таълим каби муҳим эҳтиёжларни қондиришга кўмаклашадиган қатор лойиҳаларни молиялаштиради.

Бугунги кунга қадар “ОPEC” 125 дан ортиқ мамлакатда турли лойиҳаларга жами 22 миллиард доллардан кўп маблағ сарфлаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан