ОПEК Халқаро тараққиёт жамғармаси Халқаро ислом савдо ва молия корпорацияси билан биргаликда тақдим этади. Ажратилган маблағларнинг умумий ҳажми 100 миллион долларни ташкил этади, бу маблағлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдосини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистон Республикасининг озиқ-овқат хавфсизлигини яхшилашга йўналтирилади.
Ўзбекистон дон, сабзавот ва шакар каби маҳсулотларни соф импорт қилувчи ҳисобланади. Мамлакатга 40 фоизга яқини Қора денгиз минтақасидан етказиб берилади. Украинадаги ҳарбий можаронинг глобал оқибатларидан сўнг озиқ-овқат хавфсизлиги Ўзбекистон Республикасининг асосий муаммоларидан бирига айланди.
"Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги инқирозини ҳал қилиш ОПEК жамғармаси учун устувор вазифа бўлиб, Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашимиз озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича ҳаракатлар режамизга мос келади. Қийин пайтларда халқаро савдо хавфсизлигини таъминлаш одамларнинг зарурий нарсаларни олишини муҳим бизнес таъминот занжирларининг ишлашини таъминлашнинг калитидир", деди фонд бош директори Абдулҳамид Алхалифа.
Таъкидланишича, ажратилаётган кредит Ўзбекистон бозорини арзон нархларда зарур озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш имконини беради.
Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 2,6 миллиард долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импорт қилинган, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 41,8 фоизга кўпдир, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.