Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОПЕК+ саботажи юз берди
6.10.2022 15:59,  
79

Нефть нархларининг кейинги уч ойда муттасил пасайиб боргани ОПEК+ тарафидан экстремал қарорларга сабабчи бўлди. Демак, ноябрдан бошлаб ОПEК ва унинг ситуацион иттифоқчилари, хусусан Россия кунлик нефть ишлаб чиқаришни 2 млн.барррелга қисқартиради. Охирги марта бундай жиддий қисқартириш қарори пандемия даврида рўй берганди. Картелнинг мақсади нефть нархи пасайишини тўхтатиб қолиш бўлсада амалда картель ва унинг ситуацион иттифоқчилари ўртасидаги қарма-қаршиликлар туфайли бу рўй бермаслиги мумкин.

Қарор эълон қилинганидан кейин бир баррель нефть нархи 93 долларгача ўсди ва ҳозирда барқарор қолмоқда.

Агар АҚШ ва унинг иттифоқчилари стратегик захираларни бозорга олиб чиқишдан тўхтаб қолмаса, қаттиқлаштириш сиёсати ва доллар мустаҳкамланиши давом этса, нефть нархининг ОПEК кутаётган даражада ўсиши қийинлигича қолаверади. Қолаверса, Россия нефти учун юқори нархларнинг жорий қилиниши, глобал ва минтақавий бозорларда янги диспропорцияларни яратади, истеъмолчилар гегемониясига қўшимча имкониятлар яратади. Бу ҳам ОПEК фойдасига эмас. Катта эҳтимол Саудия ва бошқа араб давлатлари нефть юқори механизми муваффақиятга эришса, кейингиси улар бўлиши мумкинлигидан чўчимоқда ва олдинроқдан превентив чораларга киришмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан