Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оқ қўлқоплар сири
7.05.2016 08:09,  
55

Масонликнинг энг муҳим рамзи оқ қўлқоплардир. Илк бор сирларини айтмаганлиги учун ўлдирилган Хирамнинг жаноза маросимида кийилган. “Қўлимиз қон эмас. Биз тозамиз” деган маънода кийиладиган оқ қўлқоп масонлар тарафидан ёқтирилган ва кунимизгача нопок ишларга аралашмасликларини тамсил этмоқда.

Ложаларда Қуддусдаги Байти  Миқдош ибодатхонаси ўрнак қилиб олинган. Масалан ҳар масон ложасида эгиз устун бўлади. Уларнинг шимолий тарафидагисига "boaz" (ибронийча роса кучида дегани) ва жануб тарафидагига эса "jakin" (ибронийча соғлом дегани) дейилади. Буларнинг номлари номлари Тавротда ўтганлардан ва яҳудий мифологиясидаги афсоналардан келиб чиқади. Ранглари турлича. Бири эркакликни, иккинчиси эса урғочиликни тамсил қилиб, шу тариқа янги бир масон олами қурилади.

Антик даврларда ибодатхоналарнинг эшигида дафна (лавр) дарахти бўларди. Бу қадимги ақидадан қолган одат. Байти Миқдошда ҳам дафна барглари бўлганига ишонишгани учун масон ложаларининг эшикларида дафна барглари бўлади. Дафна масон луғатида тозаликнинг рамзларидан ҳисобланади. Эшикларда бўлишининг бир сабаби шу.

Бир ложадаги ҳар рамз, бўлакчалик Байти Миқдошдан олинган бўлиши лозим. Оқ-қора катакчалардан иборат ер тўшамаси нақшлардир. Чунки ибодатхонада вақтида шундай ясалган. Оқ ва қора катакчалар сони тенг ёки бири биттага кўп. Буларнинг бари маънога эга. Бу оқ-қора катакчалар устига босилмайди, атрофидан юрилади.

Шифтлар юлдузли кечадаги осмон кўринишида бўялади. Бу ложанинг устида коинот борлигини англатади. Юлдузлар эса масонларнинг биродарларидир. Кўкқубба эса коинотнинг сўнгсизлигини билдиради.

Бутун ғайритабиий қурилишлар аралаш рамзларга тўла. Масонлар ҳам ложаларида қисқача билдириб ўтганимиздан ҳам кўп яширин безакларга соҳиб. Масалан ўрилган ип зални айлантириб ўраб туради. Коинотнинг нурдан яратилганини ва масонликнинг муқаддас нур каби инсонларга зиё беришини ўйлаганликлари учун турли ва кўплаб нур рамзи бор.

Сирларини айтмагани учун ўлдирилган Хирамнинг жасадининг устини акация шохлари билан бекитишган. Масонлар фойдаланадиган акация барча мавсумларда очиладиган, иқлим шарт-шароитларига чидамли, доим яшил бўлиб турадиган навидир. Шу тариқа Хирамнинг бадани ва фикрлари билан акация орасида боғ қуришади.

Хирамнинг жасади катта қайғу билан дафн этилади ва бу жиноят лаънатланади. Дафн маросимига қатнашганлар Хирамнинг қони устларига сачрамаслиги учун оқ қўлқоп кийиб, эгниларига фартук тақишади. Бу билан маъжозан ўзларининг тозалигини кўрсатишади. Масонларнинг оқ қўлқоп ва фартук ишлатишлари ҳам шу сабабли. Бу масонларнинг нопок, ёмон ишларга аралашмаслигининг рамзидир.

Масонлик халқ орасида кўпроқ оқ қўлқоплари билан машҳур. Лекин қизиғи аслида фартуклари аҳамиятли. Фартук тақиш масонликка кириш деганидир. Масон ибодатхонасига фартуксиз кирилмайди. Масоннинг даражасига кўра фартукда турлича ишоратлар бўлади. Учбурчак шаклидаги бу фартукларнинг бир оғзи бўлиб, шогирдларда очиқ, устозларида эса берк бўлади. Мотам кунларидаги маросимларда қора фартук тақишади.

Масонлар ўзларидан бўлмаган кишиларга одатда “хорижий” дейишади. “Фартуксиз” таъбири ҳам айни шаклда масон бўлмаганлар учун ишлатилади. Бир жамиятда ҳурмат-эътиборли, билимли ва масонликнинг шартларига мос бўлиб, лекин масон бўлмаган кишига масонлик адабиётида фартуксиз масон дейилади. Бу унинг масон бўлмаганлигига бир хайфсан, лекин ҳақини бериб таърифлашдир.

Девор қурувчиларининг асбоблари, ҳужжатлар ва тўловлар қисқача ибодатхонага доир нима бўлса, барчаси юқорида айтилган устунларнинг ичида сақланармиш. Бу икки устундан boaz чапда, jakin эса ўнгда бўлиб, ибодатхонага киришда жойлашармиш. Бу икки устун бўлмаган жой масонликда ложа деб қабул этилмайди.

манба: karachik.kz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан