Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оқ уй: Россия ядровий саммитда иштирок этишдан бош тортиб ўзини яккалаб қўймоқда
30.03.2016 15:19,  
2

Оқ уйда Россия Вашингтонда 1-2 апрелда ўтадиган ядровий хавфсизлик бўйича халқаро саммитда иштирок этмасликка қарор қилиб, "имкониятни қўлдан чиқарди", деб айтилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.

"Биз Россиянинг бундай юқори даражадаги учрашувда иштирок этмаслик қарорини қўлдан чиқарилган имкониятдир, деб ҳисоблаймиз", деб айтди АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Бен Роудс.

Шунингдек таъкидланишича, Россиянинг музокараларда иштирок этмаслиги уни фақатгина яккалаб қўяди. "Рост айтадиган бўлсак, улар қилаётган иш – улар аввал қилгандек, иштирок этмасдан ўзларини яккалаш бўлмоқда", деб қўшимча қилди Роудс.

У АҚШ ва Россия ҳамкорлик ва ядровий хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишни давом эттиришини таъкидлаб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан