Оқ уй Трампдан кейин яхшилаб дезинфекция қилинади - Politico

Оқ уй Трампдан кейин яхшилаб дезинфекция қилинади - Politico

АҚШнинг амалдаги президенти Доналд Трамп Оқ уйни Жо Байденга бўшатиб бергандан кейин у ерда дезинфекция ишлари ўтказилади. Бундай қарор Трамп ва унинг маъмуриятидаги кўплаб ходимлар коронавирусга чалингани билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.

Politico нашрининг АҚШ умумий хизматлари маъмуриятидаги манбага таяниб хабар беришича, дезинфекция ишлари президент сайловлари ғолиби деб эълон қилинган Жо Байден Оқ уйни эгаллашидан олдин ўтказилади.  

Таъкидланишича, Трамп Оқ уйни тарк этгач, у ердаги барча сиртлар бир неча соат давомида дезинфекция қилинади. Бундан ташқари, Оқ уйда ҳавони тозалаш ишларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.    

Октябр бошида Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трамп коронавирусга чалинганди. Трамп бир неча кун ҳарбий госпиталда даволангандан кейин Оқ уйга қайтганди.