Ўқишга кирган абитуриентлар ОТМга қандай ҳужжатлар топшириши кераклиги маълум қилинди

Ўқишга кирган абитуриентлар ОТМга қандай ҳужжатлар топшириши кераклиги маълум қилинди

Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган 2020 йил тест синовлари қайдномасига мувофиқ талабалар сафига қабул қилиш учун тавсия этилганлар ОТМларга тақдим этиши керак бўлган ҳужжатлар рўйхати маълум қилинди:

  • 1. Ректор номига ариза;
  • 2. Паспорт нусхаси (асли кўрсатилган ҳолда);
  • 3. Диплом ёки аттестат (иловаси билан бирга) асл нусхаси;
  • 4. Тил билиш даражасини тасдиқловчи сертификат асли; (агар бўлса)
  • 5. 3,5х4,5 фото 12 та;
  • 6. Ҳужжатлар йиғма жилди (папка скоросшивател);
  • 7. Конверт A5 форматида;
  • 8. Талабалар турар жойи (шароити оғир ва кам таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжати бор талабалар учун) ариза (керак бўлса)
  • 9. Имтиёз асосида талабаликка тавсия этилганлар учун (имтиёз берувчи ҳужжатнинг асли, агар бўлса).

Қайси ОТМга қабул қилинган бўлсангиз, ўша ОТМга ушбу ҳужжатларни топширишингиз сўралади. Иложи бўлса, талабаси бўлган ОТМингизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини кузатиб бориш тавсия қилинади.

Шунингдек, карантин шароитини инобатга олган ҳолда анъанавий ўқиш бошланишидан олдин ОТМ ушбу ҳужжатларни талаб қилиши мумкин эмаслиги айтилди.