Ўқотар қуроли билан мақтанган фуқаро 12 суткага қамалди (видео)

Ўқотар қуроли билан мақтанган фуқаро 12 суткага қамалди (видео)

Самарқандда ўқотар қуроли билан мақтанган фуқаро 12 суткага қамалди. Бу ҳақда “Дарё”га Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Пардаев маълум қилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда қурол кўтарган самарқандлик фуқаронинг видеоси тарқалди. Видеода фуқаро машинасидан ўқотар қуроли — пистолетини олиб, отиб ҳам кўрсатади.

 

 

 

Аниқланишича, видеодаги шахс Самарқанд шаҳрида яшовчи А.Р. бўлиб, қўлидаги ўқотар қуроли “МР-654К” пистолети бўлган. Видео икки йил илгари суратга олинган. Аммо ижтимоий тармоқларга бугун қўйилган. Фуқаро видеодаги хатти-ҳаракатига изоҳ сўраб борган ИИБ ходимларига бўйсунмай, уларнинг қонуний талабига қарши чиққан.

Ушбу ҳолат Самарқанд шаҳар Маъмурий суди томонидан 16 апрель, пайшанба куни, кўриб чиқилган. Ва фуқаро Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан айбли деб топилиб, 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.