“Ўқрайиб қараш”нинг оқибати пичоқбозлик билан тугади

“Ўқрайиб қараш”нинг оқибати пичоқбозлик билан тугади

Прократкра департаменти ахборотига кўра, 2021 йилнинг 25 март куни соат 02:30 ларда ака-ука 30 ёшли Жалолиддин Н., ва 27 ёшли Жамолиддин Н.,лар бошқарувидаги “Nexia-Ravon” русумли автомашинасида Навоий шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган “Амфитеатр” мажмуаси қаршисидаги чорраҳада ҳаракатланиб кетаётганларида улар билан ёнма-ён ҳаракатланиб келаётган “Malibu” русумли автомашина ҳайдовчиси 28 ёшли Умид Х., билан бир-бирига “нега ўқрайиб қарийсан” деб автомашиналарини чеккага тўхтатиб, ҳеч бир сабабсиз ўзаро жанжаллашганликлари оқибатида Умид Х.,нинг ўнг оёқ сон соҳасига пичоқча билан бир неча маротаба уриб жароҳат етказганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Навоий шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жалолиддин Н., ва Жамолиддин Н.,ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “а, Б, в” банди (Безорилик, яъни  бир гуруҳ шахслар томонидан совуқ қурол билан баданга ўртача оғир шикаст етказиш)  билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.