Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўқувчи «Сўнгги қўнғироқ»да жаҳл устида директорга сув сепди
26.05.2022 10:34,  
7

Бухорода мактаб ўқувчиси байрам вақтида директор юзига сув сепиб юборгани видеоси тарқалди. 

Вилоят ХТБнинг аниқлик киритишича, жорий йилнинг 25 май куни ижтимоий тармоқлар орқали Бухоро шаҳридаги 19-умумтаълим мактабида «Сўнгги қўнғироқ» тадбири вақтида бўлган воқеа юзасидан видеоёзувлар тарқатилди.

Мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқармаси масъуллари томонидан дастлабги ўрганиш ишлари олиб борилган.

Ўрганишлар жараёнида мактабнинг 11-синфида таҳсил олаётган ўқувчи шу куни ўтказилган тадбир давомида унга фахрий ёрлиқ берилмаганлигидан норози бўлиб, жаҳл устида мактаб директорининг устига сув сепиб юборганлиги аниқланди.

Ҳолат бўйича ўқувчининг ота-онаси билан фарзанди ҳатти-ҳаракатлари юзасидан ИИБ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Вилоят халқ таълими бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан ўрганишлар натижаси бўйича қўшимча маълумот беради ва тегишли қонуний чораларни кўради, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан