2022/2023 ўқув йилидан бошлаб “Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида ғолиб ва совриндор бўлган ўқувчи-ёшлар ҳамда талабалар учун “Заковат стипендияси”ни бериш жорий қилинди.
“Заковат стипендияси” интеллектуал ўйинларнинг республика босқичида:
➖ 1-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 5 баравари миқдорида (ҳозирда 1 350 000 сўм);
➖ 2-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида (ҳозирда 1 080 000 сўм);
➖ 3-ўринни олган ўқувчи-ёшлар ва талабаларга БҲМнинг 3 баравари миқдорида (ҳозирда 810 000 сўм) белгиланади ва йил давомида ҳар ой тўлаб берилади.