Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Орбан: Европа Иттифоқи санкциялари фақат Европа давлатларига зарар етказади, Украинага ёрдам бермайди
15.07.2022 17:34,  
115

Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари Украинадаги вазиятни тартибга солишга ёрдам бермайди, фақат Европа давлатларининг ўзига зарар келтиради. Бу ҳақда бугун, 15 июль куни Венгрия бош вазири Виктор Орбан Kossuth радиостанцияси орқали маълум қилди.

«Санкциялар сиёсатига содиқ бўлган давлатлар бор, аммо Брюссел бу хато бўлганини, бу сиёсат кутилганларни оқламаганини ва ҳатто тескари таъсир кўрсатганини тан олиши керак», деди Орбан. «Улар санкция сиёсати русларга зарар етказади деб ўйлашди, аммо бу бизга янада оғирроқ. Санкция сиёсати уруш муддатини қисқартирмайди. Европа нотўғри тактика танлаганини тан олиши керак».

Венгрия бош вазири, шунингдек, ЕИда Россияга қарши санкцияларнинг еттинчи пакети муҳокамаси давом этаётганига изоҳ бериб, Венгрия ҳамиша бунга қарши чиққанини, чунки санкциялар Украинага ёрдам бермаслигини эслатди.

EADaily хабарига кўра, Виктор Орбан 13 июль куни Европа энергетика бозорига таъсир этувчи газ таъминоти масалаларини муҳокама қилиш учун вазирлар маҳкамаси йиғилишини ўтказди. Ушбу йиғилишда вазирлар маҳкамаси аъзолари энергия нархининг ошиши ва куз ва қишда Европада газ танқислиги истиқболларини муҳокама қилди. Учрашувдан сўнг Венгрия ҳукумати энергетика соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди, бу эса мамлакатни етарли миқдорда ёқилғи билан таъминлашга қаратилган махсус чора-тадбирларни жорий этишни назарда тутади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан