Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Организмда пневмониядан кейин қандай ўзгаришлар бўлади?
12.08.2020 15:21,  
955

АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева пневмония ҳақида муҳим маълумотлар берди:

"Пневмония билан касалланган организмнинг тикланиши осон жараён эмас. Бу ўпканинг шикастланиш даражаси ва интоксикация билан боғлиқ бўлади.

Пневмонияда кислород ва нафас етишмовчилиги кузатилади. Шунинг учун тикланиш жараёни бир қанча вақт талаб этади.

Пневмониядан сўнг кузатилган нохушлик ва кучли ҳолсизлик темир танқислиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Темир моддаси яллиғланиш жараёнларида организмда фаол қатнашади. Бундан ташқари, сурункали юрак етишмовчилигида, буйрак етишмовчилиги каби ҳолатларда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолатларда даволовчи шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Бемор ҳолатидан келиб чиқиб мос бўлган препаратни қабул қилиш тавсия этилади.

Доимий ҳансираш пневмониядан ташқари қуйидаги касалликларда кузатилиши мумкин:

  • - Юқори нафас йўллари ва ўпка касалликларида;
  • - Юрак касалликларида;
  • - Қон касалликларида;
  • - Камҳаракат ҳаёт тарзи – бунда бироз жисмоний ҳаракатда ҳансираш пайдо бўлиши мумкин;
  • - ЎРВИ ёки бошқа инфекцион касалликлар фонида.
  • Ҳансираш жиддий белги ҳисобланади, шунинг учун сиз ташхисни аниқлаштириш мақсадида шифокорга мурожаат қилишингиз зарур!

Оддий гриппга қарши вакцина коронавирус инфекциясига таъсир кўрсатмайди" - дейди мутахассис.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан