Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўрик экспорти 36 фоизга ошди
17.06.2022 14:13,  
22

Ўзбекистон жорий йилнинг январь-май ойларида хорижга 3 миллион долларлик 2,8 минг тонна ўрик етказиб берди, бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 36 фоизга (+747 тонна) кўпдир, дея хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

Асосий харидор Россия – 1,5 минг тонна, иккинчи ўринда Қозоғистон – 860 тонна ва Қирғизистон – 429 тонна бўлди.

Биринчи беш ойда экспортнинг катта қисми Фарғона вилоятига – 1,2 минг тонна, Хоразм ва Тошкент вилоятларига мос равишда 311 ва 236 тоннага тўғри келди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон 7 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилган. Шу вақт ичида Ўзбекистон ўсимлик мойлари ва ёғлар етказиб беришни 8,3 баробарга (7,2 миллион доллар), ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари етказиб беришни 2,5 баробарга (13,4 миллион доллар), минерал ёқилғилар 80,7 фоизга (130,9 миллион доллар), озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар 26,1 фоизга (81,5 миллион доллар).

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан