Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






"Ўрикзор" бозори яна очилди (фото)
4.06.2020 15:39,  
452

4 июн, пайшанба куни Тошкентдаги "Ўрикзор" савдо мажмуаси 14 кунлик карантиндан кейин қайтадан фаолият кўрсата бошлади, дея хабар беради Учтепа туман ҳокимлиги.

Истисно тариқасида "Стройгород" савдо мажмуаси ҳозирча очилмайди.

Фото: Учтепа туман ҳокимлиги 

"Сўнгги бир неча кун давомида Учтепа тумани сектори раҳбарлари "Ўрикзор" савдо мажмуаси ҳудудида хавфсизлик чораларининг тайёрланишини кузатдилар", - дейилади хабарда.

Фото: Учтепа туман ҳокимлиги

Савдо марказида учта дезинфекция туннели, ижтимоий масофа белгилари, иссиқлик излари ва юк ташувчи автоуловлар учун махсус дезинфекция тўсиғи ўрнатилди.

Фото: Учтепа туман ҳокимлиги 

Бундан ташқари, сотувчи ва харидор ўртасида махсус ажратгичлар ўрнатилиб, оғир эпидемия шароитида ўзини тутиш қоидаларини эслатувчи плакатлар бутун бозор ҳудудига осиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, "Ўрикзор" савдо мажмуаси сотувчилардан бирида коронавирус топилганидан кейин 23 май куни вақтинча ёпилган эди. Кейинчалик касаллик унинг оиласи аъзоларида ҳам аниқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан