Ўрис ОАВлари лағмонларига ишонадиганга

Ўрис ОАВлари лағмонларига ишонадиганга
Арманистон нафақат Тоғли Қорабоғ, балки унинг атрофидаги 7 та Озарбайжон туманини ҳам босиб олган босқинчи давлатдир. Бугун арманиларнинг коллектив хавфсизлик ташкилотидаги вакили "Арманистоннинг ҳудудий бирлиги таҳдид остида" деб, ташкилотдан ҳарбий ёрдам сўраган. Ҳолбуки, Озарбайжон халқаро ҳамжамият томонидан ўзига қарашли деб қабул қилинган тупроқларини озод қилиб, чегараларини тикламоқчи, холос.
 
Ўзи шундоқ ҳам коронавирус, ғарб давлатлариниг санксиялари, Навалний заҳарланиши ортидан бу санксиялар янада кучайиши эҳтимоли остида иқтисодий бўҳронга ботишдан қўрқаётган Путин озарбайжонлар ҳақ эканлигини била туриб, ўзини яна отадими? Бунга ишониш қийин.
 
Ўрис фашист Жирик эса ҳар доимгидек, вазиятдан чиқишнинг ўзига хос йўлини таклиф қилди: Тоғли Қорабоғни Ўрусия таркибига қўшиб олиш. Ундан кейин, чор Ўрусиясида бўлгани каби, Арманистон ва Озарбайжонни ҳам ўз бағрига қайтариш керакмиш.
 
Бундан олдинги таҳлилий мақоламда Туркия Озарбайжон тарафида жангга кириши учун ҳуқуқий асослар борлигини ёзгандим. Бугун Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли буни тасдиқлаб, зарур ҳолда урушга қўшилишларини айтди.
 
Ўрис оммавий ахборот воситалари ўз принсипларига содиқ қолиб, Озарбайжонни олабўжи қилиб кўрсатиш учун уринишларини давом эттиряпти. Улар Арманистон Тоғли Қорабоғдан ташқари Озарбайжонга тегишли еттита туманни ҳам босиб олгани ҳақида лом-мим дейишмаяпти. Бу билан ўқувчида "вай, озарбайжонлар-эй, ҳаддидан ошиб кетишибди, арманиларга тегишли ерларни босиб олмоқчи" деб, босқинчи давлатга хайрихоҳликни шакллантиришга хизмат қилади.
 
Уруш бугун ҳам давом этяпти...

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.