Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Орол денгизининг барча қисмларидан фойдаланишни битта давлат корхонасига топшириш маъқул эмас — Антимонопол қўмита
15.06.2020 18:33,  
146

Монополияга қарши кураш давлат қўмитаси Мўйноқ тумани ҳокимлиги ҳузурида “Орол артемия саноат” давлат унитар корхонасини ташкил этиш ва Орол денгизининг Ўзбекистон Республикасига тегишли барча қисмидан фойдаланиш бўйича таклифнинг рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича хулосасини тақдим этди.

Таклиф Вазирлар Маҳкамасининг “Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида артемия цистасини овлаш ва қайта ишлашни самарали ташкил ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳасида келтирилган.

"Янги давлат корхонаси монополияси керакми?", - дея савол қўяди қўмита. Маълум бўлишича, бугунги кунда Мўйноқ туманида артемия цисталарини овлаш, қуритиш, қайта ишланган маҳсулотни эскпорти билан 23 та субъектлар шуғулланиб келмоқда.

Монополияга қарши кураш давлат қўмитаси қуйидагиларни хулоса қилади:

  • биринчидан, мазкур бозорда (артемия цистаси етиштириш ва сотиш) давлат унитар корхонасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ эмаслиги;
  • иккинчидан, Орол денгизининг Ўзбекистон Республикасига тегишли барча қисмини артемия цистасини овлаш ва қайта ишлаш тармоғини ривожлантириш учун барча тадбиркорлик субъектларига тенг шароитлар яратиш;
  • шу соҳа билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини кенгайтириш учун кўмаклашиш;
  • артемия цистаси етиштирувчи тадбиркорлик субъектларига квоталар ажратишда хом ашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этиш талаби белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан