Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг ҳисоботи эшитилди
28.05.2022 15:32,  
26

Ялпи мажлисда Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитасининг 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Ҳисобот даврида Қўмита томонидан ўтказилган  47 та мажлисда 140 дан зиёд муҳим масала кўриб чиқилган. Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш юзасидан қабул қилинган 30 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14 та қарори ва 1 та Фармони ижроси ўрганилиб, маълумотлар тайёрланган.

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга оид 6 та қонун
ва қонуности ҳужжатларининг ўзаро мувофиқлиги таҳлил қилиниб,  такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.

Қўмита томонидан назорат-таҳлил фаолияти доирасида 26 та тадбир ўтказилиб, 5 та қонуннинг ижроси ҳолати ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ўрганилган. Шунингдек, вазирлик, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг 5 та ҳисоботи ва 16 та ахбороти эшитилган.

Қўмита аъзолари томонидан тегишли давлат ҳокимияти, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга 105 та сенатор сўрови киритилган ва уларнинг 87 таси ижобий ҳал этилган.

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда чиқишларга алоҳида эътибор қаратилган.  Қўмита фаолиятига оид қатор видеороликлар телеканаллар орқали эфирга узатилган, хорижий ОАВда 16 та мақола чоп этилган.

Кенг жамоатчилик иштирокида “Оролга мадад” акцияси ўтказилиб, Орол денгизининг қуриган тубидаги ўрмончилар штабига 5 тоннага яқин саксовул уруғи ва кўчатлар етказиб берилган.

Қўмита томонидан 3 та методик қўлланма ишлаб чиқилган. “Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқарганлик ва очиқ сув ҳавзаларига ифлослантирувчи оқоваларни оқизганлик учун келтирилган моддий зарарни аниқлаш” методик қўлланмаси ҳукуматга киритилган.

Бундан ташқари, Қўмита томонидан 2020–2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари (ПҚ–4889-сонли қарор) ижроси устидан парламент назорати ўрнатилган. Президент қарорига мувофиқ бугунги кунда 9,1 трлн сўмлик 1 139 та лойиҳа ишга туширилган бўлиб, 9 152 та янги иш ўрни ташкил этилган.

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2021 йил 18 майдаги “Оролбўйи минтақасини экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш тўғрисида”ги махсус резолюциясини амалга ошириш чоралари (ПҚ–5202-сонли қарор) ҳамда Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирларнинг (ПФ–25-сонли Фармон) жойларда ижро этилиши устидан парламент назорати ўрнатилган.

Ялпи мажлисда Қўмита томонидан келгусида эътибор қаратилиши зарур бўлган масалалар тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Жумладан, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонун ҳужжатлари ҳамда Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш юзасидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурлар ижроси, экологик назоратнинг жамоатчи инспектори институтини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, мамлакат миқёсида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга оширилиши устидан қатъий парламент назоратини олиб бориш лозимлиги қайд этилди.

Шунингдек, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг тегишли мақсадларида белгиланган топшириқларни амалга оширишда ташаббускор бўлиш зарурлиги таъкидланди.

Мазкур масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан