Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўрта Чирчиқдаги корхонада ойига 1 миллион дона бройлер жўжалар етиштирилмоқда (фото)
19.09.2020 15:17,  
362

Ўрта Чирчиқ туманидаги “Inter agro” масъулияти чекланган жамияти бундан уч йил илгари ташкил этилган бўлиб, корхонада Корея технологиялари асосида жўжаларни кўпайтириш йўлга қўйилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, айни пайтда хориждан олиб келинган наслдор товуқлардан кўпайтирилаётган жўжалар маҳаллий ҳамкорларга етказиб берилмоқда. Ҳар ойда етиштирилаётган бир миллион дона бройлер жўжалар асосан буюртма бўйича ички бозорларга юбориляпти.

Шунингдек, Тожикистоннинг «Сўғд парранда» корхонасига ҳам шартнома асосида 60 миллион бош бройлер жўжа экспорт қилинди.

Ҳозирги кунда корхонамиздаги иш ўринлари сони 35 нафарни ташкил этади, – дейди жамият ишлаб чиқариш ва савдо бўлими бошлиғи Акбар Бекчонов. Тухумлар 15-22 кунда очириб олинади ва 1,5-3 кунлик жўжалар буюртмачиларга етказиб берилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан