Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўртача ойлик номинал иш ҳақи 19,3 фоизга ошди
26.07.2022 22:00,  
78

Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи ярмида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 3,5 миллион сўмни ташкил этди, дея хабар бермоқда Давлат статистика қўмитаси.

Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 19,3 фоизга кўпдир. Бошқармада қайд этилишича, ҳисоб-китобларда қишлоқ хўжалиги корхоналари ва кичик бизнес субъектлари ҳисобга олинмаган.

Ўртача ойлик иш ҳақи бўйича вилоятлар ўртасида Тошкент шаҳри етакчи бўлди – 22,2 фоизга ўсиш билан 5,5 миллион сўм, Навоий ва Тошкент вилоятлари мос равишда 4,9 миллион сўм (+22,7 фоиз) ва 3,7 миллион сўм (+15,1 фоиз).

Биринчи ярим йилликда ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг ва кредит воситачилик фаолиятига тўғри келди – 9,1 млн сўм (+24,8%). Иккинчи ўринни ахборот ва алоқа – 6,7 миллион сўм (+30,2 фоиз), учинчи ўринни ташиш ва сақлаш – 4,7 миллион сўм (+26,1 фоиз) эгаллади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан