Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Ортиқча ҳужжатларсиз тақдим этиладиган микроқарзлар
25.06.2022 21:31,  
288

Anorbank, TBC Bank, Ипотека банк томонидан тақдим этиладиган онлайн микроқарзлар ва уларнинг шартлари.

Anorbank

Микроқарз 50 миллион сўмгача, муддати 24 ой. Йиллик фоиз 25% ни ташкил этади. Вақтида амалга оширилган тўлов учун кешбек берилади.

Банк мобил иловасини юклаб олгач авторизациядан ўтишингиз керак. Миллий ва хорижий валютадаги ҳамён карталар ва триал карта учун алоҳида буюртма берасиз.

Микроқарзни олиш учун алоҳида маблағлар кўрсатилган бўлимлар мавжуд. Ўзингиз хоҳлаган суммани киритгач кафил одамнинг исми шарифи ва телефон рақами ҳам сўралади. Ариза 1 дақиқа ичида кўриб чиқилади. Агар олдинги кредитлардан қарздорлик ва скоринг балларининг тўғри келмаслиги кузатилса банк қарз бермайди.

Бунинг акси бўлган ҳолатда пуллар электрон ҳамёнингизга ўтказиб берилади. Суғурта учун алоҳида тўлов мавжуд.

TBC Bank

TBC Bank ҳам худди шундай суммада онлайн микроқарз тақдим этмоқда. Иловадан паспорт ва ID сканер босқичлари амалга оширилгач, тасдиқлаш учун анча муддат кутишингиз керак бўлади*

Йиллик фоиз ставкаси 28% ва қарз 36 ойгача муддатга берилади.

Анорбанкда белгилаб қўйилгани каби, ижобий кредит тарихи, доимий даромад ва расмий иш жойиига эга шахслар хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Ипотека банк

Ипотека банк банк мижозларига ортиқча ҳужжатларсиз ва скоринг текширувисиз онлайн микроқарз тақдим этади.

Бу учун суғурта бадалини тўлаш керак бўлади. 50 миллион сўм 36 ойга 26% дан тақдим этилади. Олдиндан тўлаш имкони мавжуд.

Белгиланган сумма 3 мартага бўлиб берилади. Қарзлар ҳар ойнинг биринчи 5 кунлигида ечиб олинади. Расмий иш жойи ва камида 6 ойлик иш тажрибаси бўлиши талаб этилади.

Техник ишларга кўра ҳозирда Ипотека банкда онлайн микроқарз бериш тўхтатилган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан