Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ортиқча вазннинг фойдали жиҳатларини биласизми?
16.07.2018 20:56,  
46

Сиз ҳали ҳам озиш учун олма билан тамадди қилиб унинг устидан паст калорияли йогурт ичаяпсизми? Унда биз бу билан сизнинг нималарни хавф остига қўяётганингизни айтиб бермоқчимиз.

Озғин бўлиш зарарли ва ҳатто хавфли эканлигини тасдиқлайдиган жиддий сабаблар мавжуд.

Ревматоид артрити хавфининг камайиши

Бу эркакларга қараганда кўпроқ аёлларда учрайдиган касалликлардан бири ҳисобланади. Унинг оқибатида бўғимларда оғриқ пайдо бўлади ва уларнинг ҳаракатчанлиги пасаяди, даволаш эса касалликнинг фақат бошланғич босқичларидагина ёрдам беради. Лекин, швед олимларининг аниқлашича, тана массаси кўрсаткичи қанча юқори бўлса, сурункали артритнинг ривожланиш имконияти шунча паст бўлади.

Кучли иммунитет

Чикаголик цитологларнинг аниқлашича, бел соҳасида тўпланадиган ва организмдан чиқариб юбориш қийин бўлган ёғлар иммун тизимини бошқарар экан. Бу қатлам танани ҳимоя қилувчи биологик қурилмани тинчлантиради ва мувозанат бузилишининг олдини олади. Шунинг учун озғин одамлар тез-тез шамоллайди.

Касалликдан сўнг тез тикланиш

Ёғлар нафақат сизга бактериялар ҳужум қилганда балки улар сизни енгиб чиққанда ва организмни тиклаш зарур бўлган ҳолларда ҳам ёрдамга шошилади. Агар сиз касал бўлсангиз, унда танага одатдагидан кўпроқ қувват зарур бўлади. Семиз одамларда уни олиш мумкин бўладиган захиралар мавжуд.

Ақли заифликка камроқ мойиллик

Агар сиз «деменция» сўзининг маъносини эслай олмаётган бўлсангиз, унда балки озғинлик ўз мудҳиш ишини бажарган бўлиши мумкин. Гап ақли заифлик ҳақида бораяпти. Яқиндагина ортиқча вазн ақлий инқирозни келтириб чиқаради деб ҳисобланар эди. Лекин олимларнинг аниқлашларича, аслини олганда ортиқча вазн маразмдан ҳимоя қилар экан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан