Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ортиқхўжаев-Ваҳобов масаласида...
19.11.2019 18:27,  
2623

Ортиқхўжаев журналистикани, ҳуқуқни ва қонунни тушунмаслигини билдирди. Ҳокимият биноси ва ҳовлисини шахсий хонадон билан қиёслаши, у шахс дахлсизлиги нима-ю, давлат идоралари – жамоат жойи эканлигини мутлақ тушунмаслигини кўрсатади.

Ваҳобов журналистларга онгли равишда, уларни кимлигини билган ҳолда, ташланган эди. Айнан журналист бўлганлиги учун ташланган эди. Ваҳобов, зўрлик қилиб, журналистларни овозини ўчиришга ҳаракат қилганди. Ортиқхўжаев эса, Вахобов сизларни кимлигингизни билмаган эди, демоқда. Жуда примитив ҳимоя тактикаси.

Ортиқхўжаев кучли журналистикани орзу қилишини айтяпти. Кучли журналистика осмондан тушмайди, бирон жойдан чиқмайди: у босқичма-босқич шаклланади. Эркин ва малакали ОАВлари шаклланиши учун эса, ҳокимият қонунлар доирасида фикрлаши ва ишлаши, ҳар нарсага жиззаки бўлавермаслиги керак.

Ортиқхўжаев ва Ваҳобовларни психологияси – уларни манфаатига зид мавзулар кўтарилганда, зўрлик қилиш, овоз ўчириш, босим қилиш, таҳдид қилиш. Ушбу вазиятда журналистлар эмас, ҳокимият ўзгариши лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан