Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўшда тақинчоқларни пойафзалида яширган ўзбекистонликлар ушланди
7.10.2022 15:52,  
61

Ўш аэропортида икки нафар ўзбекистонлик аёл 93 минг долларлик қийматдаги тилла тақинчоқ контрабандаси билан қўлга олинди. Бу ҳақда "Xabar.uz" манбаси маълумот бермоқда.

Истанбулдан учган  К.М. ва Т.Г.Ш. текширув жараёнида пойафзаллари ичига 179 дона тилла занжир ва 52 дона билакузукни моҳирлик билан қадоқлагани фош бўлган. Жами тақинчоқларнинг вазни 2 килограмм 406 грамм экани аниқланган.

Қирғизистон божхона хизмати сайтида ёзилишича, ўзбекистонликлар оёғи остида  келтирилган олтин пробаси — 585.

 

Ўзбекистонлик аёллар, жиноят иши Қирғизистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши учун Ўш вилояти прокуратурасига олиб борилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан