Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонда шаҳарсозликни ривожлантириш учун қарийб $60 млн ажратади
18.10.2022 14:33,  
2

Маблағлар ҳисобидан Хива, Жиззах, шунингдек, Сирдарё вилоятининг Ховос ва Янгиер туманларида инфратузилмани модернизация қилиш, хизмат кўрсатишни кенгайтириш режалаштирилган.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистоннинг тўртта шаҳарларида турмуш даражаси ва иқтисодий рақобатбардошлигини ошириш учун маблағ ажратилишини маъқуллади, дея хабар қилди ташкилот матбуот хизмати.

Ажратиладиган кредит миқдори $59 млн.ни ташкил этади. Шунингдек, банк олий технологиялар жамғармасидан $500 минг миқдорида қўшимча грант ажратади.

Маблағлар мазкур банкнинг интеграциялашган шаҳарсозлик лойиҳаси доирасида тақдим этилади.

Улар ҳисобидан Хива, Жиззах, шунингдек, Сирдарё вилоятининг Ховос ва Янгиер туманларида инфратузилмани модернизация қилиш, хизмат кўрсатишни кенгайтириш режалаштирилган.

Лойиҳа доирасида Ховос аҳолиси янги истироҳат боғи ва кўп функцияли маҳалла марказига эга бўлади.Х ивада эса янги хиёбон, икки қаватли марказ ва Ўзбекистонда Ипак йўлига бағишланган биринчи рақамли музей барпо этилади.

Жиззахда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий сув таъминоти тизими жорий этилади.

Бундан ташқари чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш тизимини такомиллаштириш режалаштирилган.

“Интеграциялашган, иқлимга чидамли шаҳар ривожланиши иккинчи даражали шаҳарларнинг иқтисодий рақобатбардошлигини ошириши, у ерда яшовчи аҳолининг ҳаёт сифатини сезиларли даражада яхшилаши мумкин”, — деди “ОТБ"нинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан