Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Осиёнинг энг бой одами тарихдаги энг йирик фирибгарликда айбланмоқда
26.01.2023 17:44,  
53

Hindenburg Research компанияси мультимиллиардер Гаутама Адани бошчилигидаги Ҳиндистон конгломерати Adani Group'ни офшор компаниялар ҳисобига "қўполлик билан манипуляция қилиш ва бухгалтерия ҳисобидаги фирибгарликда" айблади, деб ёзади The New York Times.

Hindenburg Research маълумотларига кўра, Adani Group коррупция, пул ювиш, солиқ тўловчилар маблағларини ўғирлаш ҳолатларида иштирок этади.

Аданининг асосий компаниялари "сезиларли даражада қарздор" ва бу бутун гуруҳни "хавфли молиявий аҳволда" қолдирди. Компаниянинг таъкидлашича, еттита Адани компаниясининг акциялари 85 фоиз пасайиш эҳтимоли бор.

Adani Group даъволарни асоссиз деб рад этиб, Hindenburg йирик оммавий таклифлар олдидан ўз обрўсига путур етказмоқчи эканини айтди.

27 январь куни гуруҳнинг етакчи компанияси Adani Enterprises капитал харажатларни молиялаштириш ва қарзнинг бир қисмини тўлаш учун 2,5 миллиард долларгача маблағ жалб қилиш мақсадида мамлакатдаги энг йирик оммавий иккиламчи акцияларни ишга туширади.

Adani Group молиявий директори Жугешиндер Сингхнинг таъкидлашича, компания ҳисоботни "танланган нотўғри маълумотлар ва эскирган, асоссиз ва туҳмат қилувчи айбловларнинг зарарли комбинацияси" деб ҳисоблайди.

Гаутама Адани-Ҳиндистоннинг кўп миллиардери, Осиёдаги энг бой одамлар рейтингида биринчи ўринни эгаллайди (ва дунёда учинчи), бойлиги 121 миллиард долларни ташкил этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан