Осиё-Тинч океани минтақасининг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрган шаҳарлари номи эълон қилинди (фото)

Осиё-Тинч океани минтақасининг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрган шаҳарлари номи эълон қилинди (фото)

Mastercard Осиё-Тинч океани минтақасида энг кўп сайёҳлар ташриф буюрган 10 та шаҳар номини эълон қилди.

Бангкок, Сингапур, Куала-Лумпур, Токио ва Сеул Осиё-Тинч океани минтақасининг энг кўп сайёҳлар ташриф буюрган жойларидир. Шу бешта шаҳарга бутун минтақа сайёҳлар сонининг бешдан бир қисми тўғри келади.

1. Бангкок
Жами 22.8 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Шаҳар бюджетига 20 млрд $ пул тушган.

2. Сингапур
Жануби-шарқий Осиёдаги яна бир пойтахт-шаҳарни кўриш учун бу ерга 14.7 миллион сайёҳ келган. Шаҳар денгиз савдо йўллари чорраҳасида жойлашган.

3. Куала-Лумпур
Куала-Лумпурга 2018 йил давомида 13.8 миллион сайёҳ ташриф буюрган. Ўртача ҳисобда бир сайёҳ 6 кунда бемалол Малайзия пойтахтини айланиб чиқишга улгуради.

4. Токио
Япониянинг маъмурий, молиявий, саноат ва сиёсий маркази. 12.9 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

5. Сеул
Корея пойтахти Сеул айни пайтда йирик туризм маркази ҳамдир. Шаҳар 11.3 миллион сайёҳ ташрифи туфайли 9.2 млрд $ даромад олди.

6. Осака
Япония саноатинг юраги Осака шаҳри рўйхатнинг олтинчи поғонасидан жой олган. Бу шаҳарни кўриш учун дунёнинг турли бурчакларидан 10.1 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

7. Пхукет
Ҳинд океанидаги Андаман денгизи соҳилларидаги орол тўлалигича туризмга ихтисослашган. Жаҳон даражасидаги голф майдонлари билан машҳур. У ерга 9.9 миллион сайёҳ ташриф буюрган.

8. Паттая
Индонезиянинг яна бир сайёҳлик маркази бўлган Паттая курорт шаҳар ҳисобланади. Ўтган йили 9.4 миллион сайёҳ ташриф буюргани эвазига шаҳар сайёҳликдан 6.3 млрд. $ даромад қилган.

9. Бали
Малай архипелагидаги Бали ороли Индонезиянинг энг муҳим сайёҳлик марказларидан биридир. Ўтган йили 8.3 миллион сайёҳ Балини кўриш бахтига муяссар бўлган.

10. Гонконг
Хитой таркибидаги махсус маъмурий ҳудуд Гонконгга ўтган 2018 йил давомида 8.2 миллион ташриф буюрган. Ўзининг бир қанча диққатга сазовор жойлари бўлиши билан бир қаторда у Осиёнинг молиявий марказларидан бири ҳисобланади.