“Оскар-2020” маросими илк бор АҚШдан ташқарида ўтказилади

“Оскар-2020” маросими илк бор АҚШдан ташқарида ўтказилади

Пандемияга қарамай, дунё бўйлаб халқаро маросимлар ўтказилмоқда. Яқинлашиб келаётган “Оскар-2020” мукофотининг ташкилотчилари ҳам тарихда биринчи марта тадбирнинг бир қисмини Лондон ва Парижда, яъни АҚШдан ташқарида ўтказишга қарор қилишди. (Эслатиб ўтамиз, маросим доим АҚШда ўтказилган)

Маъмуриятнинг бундай қарорга келишига маросим иштирокчиларининг кўпи Лос-Анжелесга ташриф буюришдан хавотирда бўлганлиги сабабдир. Продюсер Стейси Шернинг сўзларига кўра, ҳозирда бошқа мамлакатлардан номзодлар учун трансляция олиб бориш объектлари тайёрланмоқда.

Шунга қарамай, ташкилотчилар қонуний ва хавфсиз тарзда Америкага етиб бориш имкониятига эга бўлган ҳар бир кишини ушбу маросимда шахсан иштирок этишини таъминлайди. Шунингдек, хорижлик меҳмонлар учун махсус карантин маркази қурилган бўлиб, у ерда маросим тугагунча меҳмонларнинг хавфсизлиги таъминланади.

Маросим ташкилотчиларидан бири Стивен Содербергнинг таъкидлашича, анъанавий қизил йўлакдаги одамлар сони ҳам чекланган бўлади.

Маълумот ўрнида, “Оскар-2020” тантанали тақдирлаш маросими 25 апрель куни бўлиб ўтади.