Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Оскар»нинг эҳтимолий талабгорлари эълон қилинди
14.11.2019 12:48,  
207

Variety портали 2019 йилги «Оскар» учун номзод бўлиши мумкин бўлган фильмлар рўйхатини эълон қилди. «Йилнинг энг яхши фильми» номинациясига Мартин Скорсезенинг «Ирланд», Квентин Тарантинонинг «Бир замонлар Голливудда», Пон Джун-хонинг «Паразитлар» ва Грета Гервигнинг «Кичкина аёллар» картиналари даъвогар.

Шунингдек, рўйхатдан «Никоҳ ҳикояси», «Алам ва шараф», «Жокер», «Жожо қуёнча», «Рокетмен», «Икки Ота», «Ўйинчоқлар ҳикояси 4», «Биз» ва «Ford Ferrari‘га қарши» фильмлари ҳам ўрин олган.

Йил актёри номинацияси учун Хоакин Феникс, Кристиан Бэйл, Эдди Мерфи, Роберт Паттинсон, Адам Драйвер, Адам Сэндлер, Антонио Бандерас, Леонардо Ди Каприо, Роберт Де Ниро ва Жонатан Прайс курашиши мумкин.

«Йилнинг энг яхши актрисаси» номинациясида Скарлетт Йоханссон, Шарлиз Терон, Лупита Нионго, Сирша Ронан, Элфри Вудард, Джулианна Мур, Элизабет Мосс, Кристен Стюарт ва Нора Лум номзоди келтирилган.

«Оскар» тақдимот маросими 2020 йилнинг 9 февралида ўтказилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан