Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат пойтахти ҳокимлигига Асет Исекешевни ҳоким этиб тайинлади, дея хабар қилди РИА Новости.
Асет Исекешев 2014 йил августида Инвестиция ва тараққиёт вазирлигига раҳбарлик қилиб келаётган эди. У Остона маъмурияти раҳбарлиги лавозимига президент маъмурияти раҳбари бўлган Адилбек Жаксибеков ўрнига тайинланди.
Шу вақтга қадар вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган Женис Касимбек инвестиция ва тараққиёт вазири бўлди.