Ота-онага ҳам алимент тўланадими?

Ота-онага ҳам алимент тўланадими?

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 110-моддасида фуқароларнинг ота-онага берадиган таъминоти миқдори ва тартиби белгиланган.

Унга кўра, вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож ўз ота-онасига таъминот беришлари ва улар тўғрисида ғамхўрлик қилишлари шарт.

Ота-онасининг давлат ва нодавлат муассасалари қарамоғида эканлиги вояга етган меҳнатга лаёқатли болаларни ота-она ҳақида ғамхўрлик қилиш ва уларга моддий ёрдам кўрсатиш мажбуриятидан озод қилмайди.

Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, ота-она талабига кўра таъминот суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.

Бунда ота-онага алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли болаларнинг барчасини ҳисобга олиши лозим.