Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ота тупроғимизнинг эшиклари бизларга доимо очиқ
11.11.2022 20:34,  
257

Асл насаби бир ва муштарак қадим маданиятга эга бўлган Туркия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда янги ва ўзгача босқичга кўтарилди. Бу кўрсаткич бизни жуда ҳам қувонтиради, чунки ҳар иккала мамлакатнинг бир-биридан фойдаланишига асос бўладиган омиллари мавжуд.

Аввало, айни шажаранинг турли шохлари бўлган бу мамлакатлар вақт ўтиши билан турли тажрибаларга эга бўлди. Бугунги кунда эса иккала давлат ўз тажрибаларини бошқаларга ўзлари хоҳлаганча ўтказиш салоҳиятига эга. Бир-бирига яқинлик ришталарини онгида ва қалбида ҳеч қачон йўқотмаган бу икки халқ, ХХИ аср шароитида ҳар соҳада ҳамкорлик қилишга ҳар қачонгидан ҳам тайёр ҳолатда турибди.

Хориждаги Турклар ва Қардош Жамиятлар Бошқармаси, (ЙТБ) икки мамлакат ўртасида ташкил этилган дастлабки дўстлик кунларидан буён минтақамиз ва бутун дунё учун аҳамиятга эга бўлган истиқболли яқинлашувга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Бошқармамиз ​​ўзига юкланган вазифа ва масъулият доирасида ҳар икки давлатнинг муштарак меъросини кун тартибига олиб чиқиш, ўзбек ёшлари таълимини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Бошқармамиз, турли соҳаларда ёшлар билан халқаро миқёсда фаолиятлар ташкил қилиш билан бир қаторда, "Туркия стипендиялари" дастури билан икки давлатнинг келажагини таълим орқали боғламоқда.

Туркиянинг глобал олий таълим бренди бўлган "Туркия стипендиялари" дастурига мурожаат қилган ўзбекистонлик талабаларнинг сони ҳар йили ортиб бормоқда ва улар Туркия университетларида стипендия билан ўқиш имкониятини қўлга киритмоқда. Бироқ, икки давлатнинг дўстлиги ва салоҳиятини инобатга олган ҳолда мазкур дастурдан фойдаланаётган ўзбекистонлик талабалар сони кўпроқ бўлиши керак, деб ўйлаймиз. Маданият, туризм, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва бошқа ҳар бир соҳада мамлакатларимиз ўртасида ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳалар ушбу соҳаларда таҳсил олаётган талабаларнинг ортиши билан амалда кўрилади.

Ҳар иккала дўст мамлакатнинг университетларда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ва туркиялик халқаро талабалар, ўз давлатларининг янада ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқда. Таълим мобиллиги орқали имтиёзларни ошириш ва институционализация қилиш мақсадида дунёнинг 33 нуқтасида мавжуд бўлган "Туркия университетларининг битирувчилари уюшмаси"нинг бир шўбасини Ўзбекистонда ҳам очиш фойдали бўлади, деб ўйлайман.

Хориждаги Турклар ва Қардош Жамиятлар Бошқармасининг Ўзбекистонга нисбатан ёндашуви Туркия ташқи сиёсатининг барча бирдамлик ва инсонпарварлик жиҳатларини қамраб олади. Биз Осиё ва Европа қитъаларидаги барча қардош халқларга ҳис қилган самимий туйғуларимизни Ўзбекистонга нисбатан ҳам ҳис қиламиз. Биз билан тарихи ва маданияти муштарак, халқини чексиз меҳр-муҳаббат билан суйган Ўзбекистон мамлакати билан ўзаро ишонч ва манфаатларга асосланган алоқаларимиз келажакда ҳам давом этишига чин дилдан умид қиламиз ва бунга ҳозирдан тайёргарлик кўряпмиз.

Ўтган ойларда Ўзбекистонга ташриф буюрган Президентимиз Режеп Таййип Эрдоған бошчилигидаги Туркия делегациясига, Ўзбекистон президенти жаноб Шавкат Мирзиёев "Ота тупроғингизнинг эшиклари жаноб президентга ва барча турк биродарларимиз учун доимо очиқ" деб айтган эдилар. Бизларга далда берувчи ушбу сўзларини яна бир бор эслатган ҳолда, барча Ўзбекистон халқига ўз ҳурмат ва саломимни йўллайман.

Хориждаги Турклар ва Қардош Жамиятлар Бошқармасининг раҳбари: Абдуллаҳ ЭРEН

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан