Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Отабек Умаров Ироқ ва Суриядаги уруш чангалидан олиб келинган ўзбекистонлик болакайлар ҳақида ёзди
26.10.2019 13:21,  
1099

Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатъий иродаси ва саъй-ҳаракатлари билан Ироқ ва Суриядаги уруш чангалидан олиб келинган болакайлар энди хавфсиз жойда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг кенжа куёви, Президент хавфсизлик хизмати бошлиғи биринчи ўринбосари Отабек Умаров Telegram’даги саҳифасида маълум қилган. ⠀

«Аёлим билан улар ҳолидан хабар олиб келдик. Бунга бир неча кун бўлганига қарамай, хаёлим ўша кунга қайта-қайта олиб кетяпти. Болакайларнинг жажжи қўлларидан ушлаб, кўзларига боққанда поклик, меҳр-муҳаббат, нур кўрасан ва тушунолмайсан киши — нима учун биз, катталар дунёдаги ёвузликни тўхтата олмаймиз, нима учун ҳамон атрофимизда ўқ овозлари эшитилмоқда...

Боланинг бегонаси бўлмайди. Бу ёруғ оламдаги гўдакларнинг барчаси бизнинг фарзандимиз. Уларнинг табассуми ва кўз ёшлари, қувончи ва қайғуси, бугуни ва эртанги келажаги учун ҳам барчамиз жавобгармиз», — дейилади Отабек Умаров қолдирган постда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан