Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Отабек Умаров яна бир раҳбарлик лавозимига тайинланди
10.02.2020 13:48,  
2594

Отабек Умаров Ўрта Осиё ММА конфедерацияси раҳбарига айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси хабар қилди.

Қайд этилишича, Нур-Султонда Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси кенгаши бўлиб ўтган. Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси IMMAF (Халқаро аралаш жанг санъатлари федерацияси) таркибига киритилган.

Шунингдек, Ўрта Осиё ММА конфедерацияси тузилиб, унинг раҳбари этиб Ўзбекистон аралаш жанг санъатлари ассоциацияси президенти Отабек Умаров этиб тайинланган.

Вице-президентлари лавозимига эса Искандер Карим ва Валихан Тен тайинланган.

Қозоғистонда биринчи марта Аралаш яккакураш бўйича Осиё чемпионати 2020 йилнинг июнь ойида ўтказилиши белгиланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан