Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОТБ Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини бошқариш учун қарз ажратади
28.09.2022 11:56,  
50

Президентнинг 27.09.2022 йилдаги “"Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-381-сон қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 2022 йил 24 июнда имзоланган Битимга мувофиқ 25 йил муддатга, шу жумладан 5 йиллик имтиёзли давр билан 150 млн АҚШ доллари миқдорида қарз ажратилиши назарда тутилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 194,9 млн АҚШ долларини ташкил этади, шу жумладан Ўзбекистоннинг ҳиссаси 40,2 млн АҚШ доллари эквивалентида, шундан 26,6 млн АҚШ доллари республика бюджети ҳисобидан ҚҚСни қоплаб бериш ва божхона божидан озод этиш шаклида бўлади.

Осиё тараққиёт жамғармасидан 3 млн АҚШ доллари, Осиё тараққиёт банкининг Юқори технологиялар жамғармасидан 0,3 млн АҚШ доллари ажратилади, фермер хўжаликлари улуши эса 1,38 млн АҚШ долларини ташкил қилади.

Лойиҳани амалга ошириш даврида (7 йил –2022-2029 йиллар) "вақтинча олиб кириш" божхона режимига расмийлаштирилган махсус техникалар, механизмлар ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқ тўловларидан шартли озод этилади.

Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида амалга оширилади.

Сув хўжалиги вазирлиги - лойиҳани амалга ошириш, қарз ва грант маблағларидан мақсадли ҳамда самарали фойдаланиш, шунингдек, барча мақсадли кўрсаткичларига эришилишини таъминлаш юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Лойиҳани бошқариш ва мувофиқлаштириш функциялари Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалигида хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш марказига юкланади.

Осиё тараққиёт банкининг қарзини сўндириш, шунингдек, фоиз, қарз бўйича комиссия ва бошқа тўловлар билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистоннинг Республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • "Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, шунингдек "Жондор" ва “Боботоғ” сублойиҳаси бўйича;
  • "Оролбўйи ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига мос ҳолда бошқариш" лойиҳаси учун Осиё тараққиёт банкидан жалб этиладиган қарз бўйича асосий қарзни қайтариш ва фоизлар тўлашнинг прогноз жадвали.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27.09.2022 йилдан кучга кирди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан