Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОТБ Ўзбекистонда шаҳарсозлик учун 59 миллион доллар ажратади
21.04.2023 07:58,  
33

Маблағларнинг асосий қисми инфратузилма ва сув таъминотини модернизация қилишга йўналтирилади.

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон шаҳарларини комплекс ривожлантириш лойиҳасига 59 миллион доллар ажратади, дейилади давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг фармонида.

Ушбу маблағнинг 24 миллион доллари инфратузилма ва хизматларни янгилашга, 19,2 миллион доллари сув таъминотига ва 15,6 миллион доллари бошқа ташаббусларга йўналтирилади.

Беш йиллик муддатга мўлжалланган лойиҳа Сирдарё вилоятининг Жиззах, Хива, Янгиер каби шаҳарлари ва Ховос туманида ишга туширилади.

Режаларда Хива шаҳрида сайёҳлик маркази қуриш, маҳаллаларни ободонлаштириш, Жиззах шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш, шунингдек, Ховос туманида истироҳат боғи ва cо-wоркинг маркази барпо этиш кўзда тутилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан