ОТБ Ўзбекистондан Афғонистонга электр узатиш линияси учун $110 млн. ажратди

ОТБ Ўзбекистондан Афғонистонга электр узатиш линияси учун $110 млн. ажратди

Осиё тараққиёт банки ва Афғонистон расмийлари 20 октябр куни Кобул шаҳрида Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Сардор Умурзаков бошчилигидаги делегация иштирокида "Сурхон-Пули-Хумри" электр узатиш линияси қуриш лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида битим имзолади. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, маблағларнинг асосий қисми ташкилотнинг ўзбек пудратчилари томонидан амалга оширилиши режалаштирилган қурилиш ишларига йўналтирилади. 

"Яқин келажакда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ ва "ДА Афғонистон Брешна Ширкат" ўртасида ушбу ЭУЛни қуриш бўйича тегишли шартнома имзоланади", - дейилади хабарда. 

 

Мавзуга доир: Сардор Умурзаков Афғонистондаги Ўзбек тили байрамида иштирок этди