Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОТБ Ўзбекистонга ипотека кредитлари ва "яшил" молиялаштириш учун $150 миллион қарз беради
8.11.2022 15:50,  
42

Осиё тарққиёт банки Матбуот хизматининг хабарига кўра, ипотека бозори секторини ривожлантириш дастури доирасидаги кредит Ўзбекистон ипотека кредитларини қайта молиялаш компаниясини (ЎзМРМ) уй-жой ипотекаси, уй-жойларни ободонлаштириш кредитлари ва "яшил" молиялаштиришга ёрдам беради.

Ўзбекистонда қарз олувчилар яшил реновация кредитларидан иситиш ва совутиш тизимларини янгилаш ёки ўрнатиш, қуёш панелларини ўрнатиш, сув изолятсиясини яхшилаш – энергия самарадорлигини ошириш учун фойдаланиши мумкин.

ОТБ кўмагида ЎзМРМ яшил реновация учун кредит воситалари тўпламини ишлаб чиқади ва жорий қилади. Бу тўплам яшил реновация маҳсулотларининг мувофиқлигини баҳолаш ва энергияни тежаш ҳисоб-китобларини ўз ичига олади.

ОТБ дастурига кўра, кредитларнинг камида 32,5 фоизи аёлларга берилиши керак. Кредит, шунингдек, Ўзбекистонда бозорга асосланган ипотека молиясини фаоллаштириш учун молиялаштириш механизмларини рағбатлантиради, уй-жой ипотека маҳсулотлари, шу жумладан яшил молиялаштириш имкониятларини кенгайтиради ва банк секторига маҳсулот инновацияларини олиб келади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан