“Otel Uzbekistan”нинг 80,134 фоиз давлат улуши 23,2 млн долларга сотилди

“Otel Uzbekistan”нинг 80,134 фоиз давлат улуши 23,2 млн долларга сотилди

Давлат тендер комиссияси томонидан “Otel Uzbekistan” МЧЖ ҚКнинг 80,13 фоиз давлат улушини сотиб олиш бўйича “Bashan investment group pte ltd” (Сингапур) компаниясининг 24 ой мобайнида 23,2 млн доллар тўлаш, 1,5 йил ичида 100 млрд сўм инвестиция киритиш ва 4 юлдузли меҳмонхона ташкил этиш таклифи маъқулланди

Ушбу қарорга асосан, Давлат активларини бошқариш агентлиги ва “Bashan investment group pte ltd” (Сингапур) компанияси ўртасида юқорида кўрсатилган шартлар асосида “Otel Uzbekistan” МЧЖ ҚКнинг 80,13 фоиз давлат улушини сотиш бўйича шартнома имзоланди.