Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўтган етти ойда электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 10 трлн сўмни, экспорт эса 438 млн долларни ташкил этди
10.08.2022 21:15,  
28

Мамлакатимиз иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этувчи электротехника саноати бугун жадаллик билан ўсиб бормоқда. Буни йилдан йилга ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши, экспорт имкониятларининг кенгайиши, чет эл инвестицияларининг кенг жалб этилиши билан бевосита боғлиқ.

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегиясида ҳам айнан мазкур соҳани тубдан такомиллаштириш ва юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробарга ҳамда экспортни 3 баробарга ошириш вазифалари бугун изчиллик билан давом эттирилмоқда. 

2022 йилнинг 7 ойлик якунлари билан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 10 трлн. сўмни, экспорт ҳажми438 млн. долларга яқин маблағни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробарга ошган. 54,7 млн.долларлик инвестициялар ўзлаштирилиб, 23 та лойиҳа ишга туширилди. Бундан ташқари, маҳсулотлар экспорт географияси кенгайтирилди, 48 та мамлакатга, жумладан янги давлатларга – Австрия, Венгрия, Руминия, Нидерландия, Финляндия, Чехия, Африканинг Маврикия мамлакатларигача бугун миллий маҳсулотларимиз етиб борди. Жумладан, 200 га яқин маҳсулотлар ичида сув насослари, лифт ва эскалатор, саноат совуткичлари ва қуёш сув иситгичларини ҳам кўриш мумкин. Энг кўп маҳсулотлар Туркия (185 млн.долл), Россия (87 млн.долл), Қозоғистон (50 млн.долл), Хитой (22,5 млн.долл), Тожикистон (22 млн.долл), Озарбайжон (19 млн.долл) давлатларга амалга оширилди. 11 та янги корхона, хусусан, Фарғона, Қўқон, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларидаги корхоналар илк маротаба экспортга чиқа бошлади.

Ўтган давр мобайнида соҳа корхоналари 41 та халқаро сертификат ва стандартларга эга бўлди. (25 та “СЕ”, 5 та “EAC”, 6 та “КЕМА”, 1 та “BASEC”, 1 та “RoHs”, 1 та “EMC”, 1 та “FCC”, 1 та “CPR”)

Маҳаллийлаштириш дастуридаги лойиҳаларни амалга оширилиши ҳисобига 9 та янги турдаги импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар (кондиционер тизимлари ва совутиш ускуналар учун мис трубкалар, марказий иситиш радиаторлари, фискал модул (SAM карталар) ва сим карталар, қуёш сув иситгичлари, инкубаторлар, SSMART 32-43 F20 телевизорлари, ёнғин гидранти ва бошқа шу кабилар) ишлаб чиқариши ўзлаштирилди. Жорий йил якуни билан дастур доирасидаги лойиҳалар ишга тушиши ҳисобга 400 млн долларлик импорт оптимизация қилинади.

Ўтган давр мобайнида ўтказилган саноат ярмаркалари ва электрон кооперация портали орқали жами қиймати 322,8 млрд сўмлик маҳсулотларни сотиб олиш ва сотиш бўйича 1899 та шартнома имзоланган.

Бу каби фаолиятларни сифатли ва самарали амалга оширишда Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 6 май куни бўлиб ўтган йиғилишда берилган таклиф ва топшириқлар бугун амалиётда ўз натижасини бермоқда. Жумладан, мис ишлаб чиқариш ҳажмини 2 баробар ошириш мақсадида Оҳангарон туманида янги “Мис кластери” ташкил этилмоқда. 834 миллион долларлик 7 та лойиҳа доирасида 128 минг тонна мисни қайта ишлаш қуввати яратилади. Бу кластерга аъзо корхоналарга мисни узоқ муддатли контракт асосида, биржа нархларидан чегирмалар билан харид қилиш имконияти берилмоқда.

Шунингдек, “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳузурида қисқа вақт ичида “Лойиҳалаштириш ва инжиниринг хизматини ташкил этиш маркази” иш бошлади. Бундан ташқари, мамлакатда қайта тикланувчи энергия манбалари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида Қашқадарё вилоятининг “Чироқчи эркин иқтисодий зонасида “Муқобил энергия манбалари кластери” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ерда 7 лойиҳа доирасида 500 МВт қувват яратилади, янги 500 та иш ўрни ташкил этилади. Шунингдек, инновацион илмий-ишлаб чиқариш кластерини яратиш устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Давлатимиз томонидан соҳа корхоналарини қўллаб-қувватланиши ва уларга қонунчиликдаги ҳуқуқий кафолатларнинг берилиши тармоқни иқтисодий жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди, дейиш мумкин. Бу ҳам маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун, ҳам хорижий инвесторлар учун ҳам ўзаро манфаатли ҳисобланади.

Давлат дастурида соҳага малакали мутахассис-кадрларни етказиб беришнинг янгича тизимини йўлга қўйиш устида ҳам бир қатор вазифалар белгиланган. Шундан келиб чиқиб, бугун «Дуал таълим» дастурини амалиётга татбиқ этиш устида ишланмоқда. Умумтаълим мактабларида электротехника соҳаси бўйича махсус ўқув машғулотлари ва тўгараклар ташкил этилмоқда.

Бу каби соҳадаги истиқболли изланишларни муттасил давом эттириш, сифатли, энергия тежамкор, атроф-муҳит учун хавфсиз ҳисобланган технологиялардан фойдаланиш олдимиздаги энг катта вазифа экан, бу мақсадларга эришиш учун биз мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишимиз лозим.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан