Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўтган ҳафта кузатилган циклонлар сабаб, Польшада шамол энергиясида рекорд даражада кўп ток олинди
24.02.2022 18:33,  
36

Ўтган ҳафта Польшада кузатилган "Иления" ва "Юнис" суперциклонлари сабаб, сутка давомида шамол парраклари ёрдамида ток олиш қуввати қарийиб 6700 мВт ни ташкил этди, бу мамлакатнинг кунлик 30% электр энергиясига бўлган эҳтиёжни қоплайди. Аммо, шунга қарамай, дам олиш кунлари суперциклон келтириб чиқарган кучли шамоллар айрим шамол парраклари ва трубиналарни қулатди.

Польшада шамол парракларидан олинадиган электр қуввати республика эҳтиёжини 10%ини таъминлайди. Қуёш фото электр станциялари билан биргаликда республикада йил давомида электр энергиянинг 25 % и ишлаб чиқилади. Ўтган ҳафта Польшада эсган кучли шамоллар шамол электр станциясидан олинадиган электр қувватни ошириб юборди.

Бизда ҳам президентнинг Беруний туманига сафари чоғида Берунийда 100 мВт қувватга эга шамол электр станцияси қурилишига старт берилгани айтилмоқда. 

Қорақалпоғистоннинг кўплаб ҳудудлари қатори Беруний туманида ҳам йил давомида шамолнинг ўртча тезлиги 3,8-4 м/с ни ташкил этади. Бу республикада шамол нисбатан кўп кузатиладиган ҳудудлар қаторига киради. Солиштириш учун Тошкент шаҳрида йил давомида ўртача шамол тезлиги 1,4 м/с, Наманган вилояти Поп шаҳрида эса 0,5 м/с тезликда эсади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан