Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 2 нафар шифокор коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди

Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 2 нафар шифокор коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария - эпидемиология назорати Давлат инспекцияси раҳбари Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволларга жавоб қайтарилди.

Савол: Ўтган ҳафта Қорақалпоғистонда 2 нафар машҳур шифокорлар коронавирусдан вафот этди. Нега бу ҳақида ҳалигача халққа маълум қилинмади? Нега буни сир сақлаяпсизлар?

Жавоб: Дарҳақиқат, ўтган ҳафтада Қорақалпоғистонда иккита тиббий ходим: шифокор ва ҳамшира вафот этди. Бу ҳақда ўша заҳоти ушбу маълумот олингандан маҳаллий телевидение орқали маълум қилинди.