Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўтган уч ярим йиллик даврда салкам 4 млрд доллар қийматдаги 355 та ДХШ лойиҳаси амалга оширилган
16.07.2022 16:10,  
39

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Дилнавоз Қўлдошева маълум қилди. 

2019-2021 йиллар ва 2022 йил I ярим йиллиги давомида  умумий қиймати 3,94 млрд.доллардан ортиқ бўлган жами 355 та давлат-хусусий шериклик лойиҳалари бўйича ишлар олиб борилди.

Жумладан, энергетика соҳасида 8 та, коммунал хизматлар соҳасида 3та, соғлиқни сақлаш соҳасида 47та, сув хўжалиги соҳасида 132 та, экология соҳасида 62та, таълим соҳасида 61 та, ҳунармандчилик саноати соҳасида 13та, маданият соҳасида 22та, ахборот технологиялари ва бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳаларида 2 тадан, ҳамда транспорт, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларида 1тадан лойиҳаларни ташкил этади.

Шундан:

·    ДХШ тўғрисидаги битим имзоланган лойиҳалар сони – 291та;

·    ДХШ тўғрисидаги битими имзоланиш арафасида бўлган лойиҳалар сони – 25та;

·    Тендер босқичида бўлган лойиҳалар сони – 39тани ташкил этади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида” ги Фармони билан тасдиқланган Давлат дастурининг 105-бандига мувофиқ, давлат-хусусий шериклик асосида энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, экология, коммунал хизматлар, сув хўжалиги ва бошқа соҳаларга қиймати қарийб 14млрд.доллардан иборат бўлган 154та давлат-хусусий шериклик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бунда

Энергетика соҳасида 11 та;

Транспорт соҳасида 5 та;

Коммунал хизматлар соҳасида 3 та;

Соғлиқни сақлаш соҳасида 3 та;

Таълим соҳасида 6 та;

Экология соҳасида 33 та;

Сув ҳўжалиги соҳасида 33 та;

Ва бошқа ижтимоий соҳаларда 60 тани ташкил этади.

Ана шу лойиҳалардан энг йириклари энергетика соҳасига тўғри келади. Ҳозир шуларга тўхталиб ўтамиз.

Энергетика соҳасида 2020-2022 йилларда давлат-хусусий шериклик асосида 8та лойиҳалар бўйича ишлар ташкил этилган бўлиб, шундан 1 та лойиҳа бўйича битим имзоланган. Бу Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикасининг Қораўзак туманида 100 МВт шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендер ғолиби деб топилган Саудия Aрабистонининг “ACWA Power” компанияси билан Электр энергияни сотиб олиш тўғрисидаги ҳамда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битимлар имзоланган. Лойиҳанинг қиймати - 108 миллион AҚШ долларини ва муддати 25 йилни,1 кВт электр тарифи – 2,56 цент долл.ни ташкил этади.

Шунингдек, 2022-2026 йиллар давомида амалга оширилиши режалаштирилган 5 та лойиҳа бўйича тендер савдолари давом этмоқда. Булар:  Осиё тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги Қашқадарё вилояти Ғузор туманида 300 МВт қувватга эга қуёш фото электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи якунланди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати – 210 млн АҚШ доллари; лойиҳа муддати - 25 йилни ташкил этади.

Бундан ташқари, Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликдаги Бухоро вилояти Олот туманида 250 МВт қувватга эга қуёш фото электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи якунланди. Ҳозирда тендернинг 2-босқичи бошланиши кутилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати – 213 млн АҚШ доллари; лойиҳа муддати – 25 йилни ташкил этади.

Шунингдек, Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликдаги Хоразм вилояти Хозарасп туманида 100 МВт қувватга эга қуёш фото электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи якунланди. Лойиҳанинг дастлабки қиймати – 61 млн АҚШ доллари; лойиҳа муддати – 25 йилни ташкил этади.

Бундан ташқари Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликдаги Наманган вилояти Поп туманида 150 МВт қувватга эга қуёш фото электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи якунланди. Ҳозирда тендернинг 2-босқичи бошланиши кутилмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати – 92 млн АҚШ доллари; лойиҳа муддати – 25 йил;

Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги Қорақалпоғистон Республикасида 200 МВт қувватга эга шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича тендернинг биринчи босқичи давом этмоқда. Лойиҳанинг дастлабки қиймати – 218 млн АҚШ доллари; лойиҳа муддати – 25 йил.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан