Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўтган йилда аҳоли масканларининг 99 фоизи 2G, 87 фоизи 3G, 75 фоизи 4G алоқа қамрови билан қопланган
28.03.2023 22:52,  
24

АОКАда Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари Олег Пекос, Телекоммуникаци инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Муроджон Йўлдошев, Стратегик ривожлантириш департаменти бошлиғи Жаҳонгир Шукуров иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида 2022 йилда тизимда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.

2022 йилда ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали 370 та (+70, 165 та мобил иловалар орқали) давлат хизмати кўрсатилган. 

2023 йилда улар сонини 200 тага ошириб, 570 тага (265 таси мобил иловалар орқали) етказиш режалаштирилган. Бунинг натижасида аҳолининг 36 млрд сўм маблағи тежалиб, 70 дан ортиқ ҳужжат сўрови бекор қилинди. 

2023 йилда электрон хизматлар улушини 70 фоизга (21 млн) етказиш мўлжалланган.

Ягона порталдан фойдаланувчилар сони 2021 йилда 1 000 мингни, 2022 йилда 4 000 мингни ташкил қилган. 2019 йилга қараганда фойдаланувчилар сони 52 бараварга ортган. Бу жараёнда 135 млрд сўмга яқин йўлкира ва қоғоз харажатлари тежалган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан