Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўтган йилда янги туризм маҳсулоти тарғиботи учун 58 нафар туроператор ва гидга 510,0 млн. сўм миқдорда грант ажратилган
30.06.2022 17:33,  
18

АОКАда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосарлари Ботиржон Шаҳриёров ва Нусратилла Зикриллаев ҳамда Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Турсунали Қўзиев иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида тизимдаги ишлар таҳлили ҳақида маълумот берилди.

2021 йил давомида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 1 881 345 нафарга етиб, туристик хизматлар экспорти 422,1 млн АҚШ долларини ташкил этди. Пандемиядан сўнг ички туризмни тиклаш ва аҳолининг тизимли саёҳатларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди. Статистик маълумотларга мувофиқ, 2021 йилда ҳудуд, яъни вилоятлар, Тошкент шаҳар, Қорақалпоғистон Республикасидан ташқарига чиққан аҳолининг сафарлари сони қарийб 6 млн нафарга  етди.

Ҳудудларда 133 та янги меҳмонхона (хоналар сони 3 384 та) ва 210 та ҳостел (хоналар сони 1 946 та) фаолияти йўлга қўйилиб, жами жойлаштириш воситалари сони 1 442 та улардаги ўринлар сони эса 71 247 тага етказилди.

Туристик обектларда интернет тармоғига уланиш учун жорий йилда 702 та Wi-Fi нуқталари ташкил этилиб, уларнинг сони республика бўйича 3450 тага етказилди.

Шунингдек, йил бошида туризм инфратузилмасини яхшилаш, хусусан, йўловчи сайёҳларнинг кўзланган манзил бўйлаб тўғри ҳаракатланишини таъминлаш бўйича жами 1 747 та, шундан 2021-йил давомида 437 та туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилди.

1 096 та оилавий меҳмон уй (хоналар сони 3 952 та)лари ташкил қилиниб, уларнинг умумий сони 2 458 та ўринлар сони 21 018 тага етди. Туристлар учун хизмат кўрсатувчи 137 та янги туристик ташкилотлар фаолияти йўлга қўйилиши натижасида уларнинг сони 1 483 тага етказилди.

Сайёҳлар ташриф буюрадиган обектлар, барча турдаги автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари, йўл бўйлари ва аҳоли гавжум жойларда республика бўйича 1 502 та санитария-гигиена шохобчаси қурилди ва таъмирланди.

Республика ҳудудида мавжуд 4114 та АЁҚШларнинг санитария-гигиена шахобчалари билан таъминланганлик даражаси 85.0 фоизга етказилди (3 491 та АЁҚШлар СГШлар билан таъминланган).

Туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш:

- янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилиш учун 58 нафар туроператор ва гидларга 510,0 млн. сўм миқдордаги грант;

- 97 та жойлаштириш воситасига улар томонидан кўрсатилган хизматлар харажатларининг бир қисмини қоплаш учун 4,1 млрд. сўм субсидия;

- туроператорларга олиб келинган ва хизмат кўрсатилган туристлар учун жами

26 415 доллар субсидия;

- туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини қисман субсидиялаш бўйича 102.9 млн. сўм маблағ;

- 3 нафар тадбиркорнинг меҳмонхонага тоифа (юлдуз) олиш ёки тоифани ошириш учун меҳмонхонани реновация, реконструкция қилиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш харажатлари учун 1,2 млрд. сўм субсидия;

- тематик овқатланиш шохобчалари, овқат ва озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш, шунингдек, сувенир маҳсулотларини етказиб бериш бўйича хизматларни ташкил этиш бўйича 4 та лойиҳа ташаббускорларига 281,0 млн.сўм миқдорида грант маблағлари;

- янги меҳмонхона ташкил қилган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 9 нафар инвесторга 33,3 млрд. сўм ҳамда улардан 1 нафарига ташкилотларни франчайзинг тўғрисидаги шартнома асосида 52 400 АҚШ доллари миқдорида субсидиялар;

Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш бўйича 52 нафар тадбиркорга 451,6 млн. сўм миқдоридаги субсидия маблағлари ажратилди.

Туризм соҳасидаги истиқболли стартап (смарт туризм) лойиҳалар ва инновацион бизнес ғояларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Tourism. The path to innovation” танлови ўтказилди. Унга кўра, 12 нафар ғолибга 1 500,0 млн. сўм ажратилди.

Туризм соҳасида инвестицияларни жалб этиш йўналишида:

2021 йилда туризм соҳасидаги барча инвестиция лойиҳалари доирасида умумий қиймати 6,9 трлн.сўм (шундан: ташаббускор маблағлари 3,5 трлн сўм, Банк кредитлари - 737,5 млрд сўм, Хорижий инвестициялар – 238,7 млн долл., Хорижий кредит линиялари – 15,6 млн долл.) бўлган маблағлар ўзлаштирилиб, йил якунига қадар 490 та лойиҳа амалга оширилиши ва 6850 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича:

Вазирлик тизимидаги профессионал таълим муассасаларида таълим олаётган

3207 нафар ўқувчидан ташқари 48 та нодавлат таълим муассасасида – 761 нафар, Туризм ва маданий мерос вазирлиги тасарруфидаги коллеж ва техникумларда – 111 нафар, Туризмни ривожлантириш институтида – 17 нафар, жами – 899 нафар ёшларни касбга ўргатишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилди.

Ўзбекистонда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар (ТИКА ва СЕСРИC) билан ҳамкорликда туризм таълим муассасаларида таҳсил олаётган 150 нафар ёш учун ўқув курслар ташкил қилинди.

Шу билан бирга, туризм соҳасидаги битирувчиларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида travel-job.uz электрон платформаси ишга туширилиб, бунинг натижасида ишга жойлашиш истаги бўлган ёшларга қулайликлар яратилди

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан