Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 80,5 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 1,9 млн. тонна цемент импорт қилинган.
Цемент импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 401,7 минг тоннага камайган.
2022 йилнинг 10 ойида ойида Ўзбекистон цемент импорт қилган асосий давлатлар:
Тожикистон – 841,8 минг тонна
Қирғиз Р. – 575,3 минг тонна
Қозоғистон – 508,5 минг тонна
Эрон – 15,2 минг тонна
Туркманистон – 11,6 минг тонна
Хитой – 1,4 минг тонна
Россия – 1,1 минг тонна