Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОТМга имтиёзли кириш учун яна бир имконият яратилди
3.03.2022 21:04,  
145

«Ватан таянчи» болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ–150-сон, 02.03.2022 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, мактабларда чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси раҳбарлигида 10-11 синф ўқувчиларидан (таркиби 20 нафар) иборат «Ватан таянчи» отрядлари тузилади. Ўқувчилар унга ихтиёрий аъзо бўлади.

2022/2023 ўқув йилидан «Ватан таянчи» ҳаракатининг фаолиятида фаол иштирок этган ҳамда мактабни аъло баҳоларга тамомлаган ҳар бир «Ватан таянчи» отрядининг бир нафар аъзосига Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган танлаб олиш тартибига мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиёзли тавсиянома берилади.

Тавсияномага эгалар республика олий ҳарбий таълим муассасаларининг тегишли таълим йўналишларига ўқишга киришда тест синовлари натижаларига кўра тўплаган балларининг 5 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклида имтиёзга эга бўлади.

Тавсияномалар берилган санадан бошлаб 3 йил мобайнида амал қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан