Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






⚡️ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси муҳокамага қўйилди
21.05.2022 22:19,  
27

Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 2026 йилга қадар олий таълим билан қамров даражасини 50 фоизга етказиш;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

🔷олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этиш;

🔷молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгилаш;

🔷давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш каби масалалар баён этилган.

Шунингдек, 2022/2023 ўқув йили учун:

▪️ бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

➖ кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;

➖ сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;

➖ кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;

➖ масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар.

▫️ магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

▫️ хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

▪️ Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан