Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОТМларга тест синовлари муддатига ойдинлик киритилди
17.07.2021 16:21,  
522

2021 йил 16 июл куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилганлиги ва эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябр ойининг биринчи ярмида режалаштирилаётганлиги эълон қилинди.

Давлат тест марказининг маълум қилишича, айрим телеграм каналлар ва ижтимоий тармоқларда мазкур хабар «Кириш имтиҳонлари карантин сабаб сентябр ойига қолдириладиган бўлди» сарлавҳаси остида берилиши натижасида кўплаб фуқаролар хабарни тўлиқ ўқимасдан, олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари сентябр ойига қолдирилди деган хулосага келишмоқда.

Шу сабабли кўпчилик томонидан ДТМга «Имтиҳонлар ҳақиқатдан ҳам сентябр ойига қолдирилдими?», «Нима учун сентябр ойига қолдирилди?» каби мазмундаги мурожаатлар келиб тушмоқда экан.

ДТМ шу бўйича маълум қилдики, олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларини ўтказиш муддатлари сентябр ойига сурилгани йўқ ва имтиҳонларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра август ойида ўтказиш режалаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан