Венгриянинг "OTP Bank" банки "Ипотека-банк"нинг 75 фоиз давлат улушини сотиб олиш бўйича музокаралар яна қайта тикланганини маълум қилди.
"Биз жараённи қайта бошладик ва ҳозирда тасдиқловчи текширув жараёнини амалга оширяпмиз. Катта эҳтимол билан битим амалга ошиши кутилмоқда. Чунки биз бундан жуда манфаатдормиз. Aйниқса, "Ипотека-банк" инвестициялар учун жозибадор имкониятга ега деб ҳисоблаймиз", — дейди банкнинг молиявий ва стратегик бош директори.
Эслатиб ўтамиз, OTP Bank "Ипотека-банк"нинг давлат улушини сотиб олишни Россиянинг Украинага бостириб кириши сабабли кечиктирган эди.